Хитойда пойабзал фабрикасида қидирув-қутқарув ишлари якунланди
ASTANA. Kazinform — Жума куни Хитойнинг шарқий қисмидаги Фуцзянь провинцияси, Цзиньцзян шаҳрида жойлашган пойабзал фабрикасида содир бўлган ёнғиндан кейин қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Ҳодиса оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, деб хабар беради Синьхуа.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин 9 июлда Чэндай округининг Цзянтоу қишлоғида жойлашган Huiteng Shoes Co., Ltd. компанияси фабрикасида чиққан.
Ёнғин бошланган пайтда корхонада 237 нафар ишчи ва етказиб бериш хизматига қарашли икки нафар ходим бўлган.
Жами 213 киши эвакуация қилинган. Бироқ улардан икки нафари шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, шифохонада вафот этган.
Шунингдек, бедарак йўқолганлар рўйхатида бўлган 26 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланган.
Аввалроқ Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин мамлакат шарқидаги пойабзал фабрикасида содир бўлган ёнғиндан кейин қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш учун барча кучларни сафарбар этишга чақиргани ҳақида хабар қилинган эди.