Хитойда парранда гриппи қайд этилди

PEKIN. Kazinform – H5N8 парранда гриппи Хитойнинг жануби-ғарбидаги Тибет автоном тумани Нагчу шаҳрида қайд этилди. Бу ҳақда Хитой Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлиги таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Нагчу шаҳрида ва Тибетнинг сувли-ботқоқли жойларидаги миллий қўриқда ёввойи қушларнинг юқори патоген касаллиги аниқланди. Ихтисослаштирилган муассасанинг маълумотига кўра, 268 та вирус юқтирган парранда ўлган. Маҳаллий ҳокимият томонидан улар аниқланган жойларда, шу жумладан, барча ўлган қушларни йўқ қилиш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Парранда гриппи – ёввойи қушлап ва паррандалар учун жуда хавфли, юқумли вирусли касаллик. Бу касалликнинг кўпгина штамлари инсонлар учун хавфсиз. Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, H5N8 парранда гриппини юқтириш хавфи паст.


Муаллиф: Гулзат Ақжолова

Сўнгги хабарлар