Хитойда маймун чечагининг биринчи ҳолати аниқланди

None
PEKIN. Kazinform – Хитойда маймун чечагининг биринчи ҳолати аниқланди, дея хабар беради Kazinform мухбири Хитой марказий телевиденияси CCTVга таяниб.

CCTV маълумотларига кўра, маймун чечагининг биринчи ҳолати Чунцин шаҳрида (Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида) қайд этилган. Чечак вируси ташувчиси хориждан келган.

Карантин вақтида Чунцин шаҳрига келган фуқаронинг танасида касаллик белгилари — тошма борлиги аниқланган. Шифокорлар беморга маймун чечаги инфекцияси ташхисини қўйишганидан сўнг, изоляция қилинди. Беморнинг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда. Бемор билан яқин алоқада бўлган шаҳслар ҳам тиббий назорат остида.



Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар
telegram