09:10, 22 Июнь 2023 | GMT +5
Хитойда «Дуань-у» аждаҳо қайиқлари фестивали нишонланмоқда
PEKIN. Kazinform – Хитой халқи «Дуань-у» аждаҳо қайиқлари фестивалини нишонламоқда. Шу муносабат билан 22-24 июнь дам олиш кунларида Хитойнинг ўн миллионлаб фуқаролари мамлакат бўйлаб саёҳатларига жўнаб кетади, деб хабар беради Kazinform.
Хитой Туризм академияси хабарига кўра, «Дуань-у» байрами давомида 100 миллион саёҳат амалга оширилади ва туризмга сарфланган маблағ 37 миллиард юанни (тахминан 5,2 миллиард доллар) ташкил этади. Сайёҳлик йўналишлари бўйича машҳур шаҳарлар: Пекин, Шанхай, Ханчжоу, Чэджу, Циндао ва бошқалар.
Хитой темир йўллари корпорациясининг прогнозларига кўра, ушбу байрамда мамлакат темир йўлларида 71 миллионга яқин йўловчи қатнови амалга оширилади. Пайшанба куни йўловчи ташиш энг юқори чўққисига чиқади, шу куни Хитой темир йўллари 16 миллионга яқин йўловчини ташийди.
Уч кун давомида Хитойнинг шаҳар ва қишлоқларида томошалар, халқ ўйинлари, ярмаркалар ўтказилади.