Хитойда «Дельта» штаммининг тарқалиши туфайли бутун бир мегаполис аҳолиси тест топширди
Душанбадан бошлаб 8 миллионга яқин одам истиқомат қиладиган Дунгуань шаҳрининг барча аҳолисини COVID-19га тест топширмоқда. Ушбу қарор ҳафта охирида «Дельта» коронавирус штаммини юқтиришнинг янги ҳолатлари аниқлангандан кейин қабул қилинди.
Хитойнинг Гуандун вилоятида жойлашган Шэньчжень мегаполиси ҳам шаҳарни тарк этишга чекловлар қўймоқда. Шэньчженни тарк этишни режалаштирган барча йўловчилар 48 соат ичида ўтказилган манфий нуклеин кислота синовини натижасини тақдим этиши керак.
Ўтган кун давомида Хитой ҳукумати коронавирус инфекциясининг 25 та янги ҳолатини қайд этди (улардан 23 таси хориждан келганлардан, 2 таси маҳаллий фуқаролардан аниқланган). Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг сўнгги маълумотларига кўра, Хитойда коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатларининг умумий сони 91 629 тага етди, 86 481 киши соғайиб чиқди, 4636 киши вафот этди. Ҳозирги пайтда мамлакатда 512 киши эмланмоқда (17 та беморнинг аҳволи оғир).
Муаллиф: Руслан Сулейменов