Хитойда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон ёзги Универсиадаси 2023 йилга кўчирилди

BEIJING. Кazinform - Чэнду шаҳрида (Сичуань провинцияси, Хитой) Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари 2023-йилга кўчирилди. Бу ҳақда Халқаро университетлар спорти федерацияси (FISU) матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Хитойнинг Чэнду шаҳрида 26 июндан 7 июлга қадар ўтказилиши режалаштирилган ёзги Универсиада иккинчи марта қолдирилди. Спорт мусобақаси дастлаб 2021 йил август ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган, аммо коронавирус пандемияси туфайли 2022 йилга кўчирилган эди.

«Кечиктириш қарори биз учун осон бўлмади, аммо бу спортчилар учун тўғри танлов. Уларнинг саломатлиги бизнинг устувор вазифамиздир. Шароитларнинг давом этаётган ноаниқлиги кейинга қолдиришни оқилона танловга айлантирди - бир қатор миллий университет спорт федерациялари аллақачон режаларини ўзгартириб бўлишган«, - деди FISU президенти вазифасини бажарувчи Леонц Эдер.

«Жамоанинг Универсиадада иштирок этиши катта масъулиятдир ва FISU бу қарор келгуси йилги мусобақаларда имкон қадар кўпроқ спортчиларга қатнашиш имконини беришига ишонади», — дейилади FISU баёнотида.

2023 йилги Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари Лейк-Пласидда (АҚШ) бўлиб ўтади, 2025 йилда эса ёзги ва қишки Универсиадалар мос равишда Германиянинг Рейн-Рур ва Италиянинг Турин шаҳарларида бир вақтда ўтказилиши режалаштирилган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар