09:14, 12 Май 2022 | GMT +5
Хитойда 113 йўловчиси бўлган самолёт ёниб кетди
PEKIN. Kazinform - Пайшанба куни эрталаб Хитойнинг жануби-ғарбидаги Чунцин шаҳридаги «Цзянбэй» халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагида Tibet Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти бортида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Цзянбэй» аэропорти хабарида маълум қилинган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

113 йўловчи ва 9 экипаж аъзоси эвакуация қилинди, жабрланганлар бор.