Хитой йил охиригача коронавирус вакцинасини чиқаришни режалаштирмоқда

PEKIN. Xinhua-Kazinform - Хитой йил охирига қадар коронавирус вакцинасини чиқаришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform Синхуа агентлигига таяниб.
None
None

Хитой миллий фармацевтика гуруҳи China National Pharmaceutical Group Corp томонидан ишлаб чиқарилган коронавирус вакцинаси клиник синовларнинг учинчи босқичига ўтди.

Ушбу мамлакат мутахассисларининг фикрига кўра, вакцина рўйхатга олиш жараёнидан кейин, 2020 йил декабрь ойида ишлаб чиқаришга топширилиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Хитой миллий фармацевтика корпорацияси таркибига кирувчи иккита илмий-тадқиқот институтлари (Пекин ва Ухань шаҳрида жойлашган) бир вақтнинг ўзида коронавирус вакцинаси бўйича тадқиқотлар олиб боришди. Вакциналар ҳам ушбу икки институт томонидан ишлаб чиқарилади.

Пекин илмий-тадқиқот институти йилига 120 миллион вакцина, Ухань тадқиқот институти эса йилига 100 миллион вакцина ишлаб чиқариши мумкин. Хитойлик мутахассисларнинг фикрига кўра, вакцинанинг нархи 1000 юандан (тахминан 60 000 тенге) ошмайди.


Сўнгги хабарлар