Хитой ва Қозоғистон ўзаро муносабатларининг янги «олтин 30 йиллигига» қадам босди – Си Цзиньпин

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ХIAN. Кazinform – Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қасим-Жомарт Тоқаевга меҳмондўстлик кўрсатди ва уни 70 ёшга тўлиши билан табриклади, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

«Мана шундай муҳим кунда сиз Хитойга давлат ташрифи билан келяпсиз. Бу икки томонлама ҳамкорлигимиз юксак даражада эканини кўрсатади ва Хитой билан яқин алоқаларингизни яна бир бор тасдиқлайди. Хитой ва Қозоғистон хитой-қозоқ муносабатларининг янги «олтин 30 йиллиги»га қадам босди. Мамлакатларимиз дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарини ривожлантириши, самарали ҳамкорликни чуқурлаштириши керак», — деди Хитой Халқ Республикаси Раиси.

Учрашувда икки давлатнинг савдо-иқтисодий, нефть-газ, нефть-кимё, энергетика, таълим ва фан, молия соҳаларида ҳар томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш, транспорт-транзит салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ҚР Президенти Қ.Тоқаев давлат ташрифи билан Хитойга борди.

Ташриф доирасида Давлат раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди.


Сўнгги хабарлар
telegram