Хитой компанияси Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида логистика марказини қуради

TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йил 1 июнда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Хитойнинг «Taitong International» компанияси бошқаруви раиси жаноб Чу Сюан билан учрашди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
None
Фото: UzA

Вазирлик хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг транспорт соҳасига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси билан боғловчи халқаро транспорт йўлакларининг жозибадорлигини оширишга қаратилган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

«Хорижий компания раҳбари республиканинг Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида логистика марказларини ташкил этиш режалари билан ўртоқлашди», – дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, «Taitong International» раҳбари транспорт логистика компаниялари билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини маълум қилган.

Сўнгги хабарлар