Хитой 2030 йил Ойга одам жўнатади

ASTANA. Kazinform - Хитой 2030 йилга келиб Ойга одам юборишни режалаштирмоқда, мақсад Ернинг табиий йўлдоши юзасида илмий-тадқиқот ўтказиш, деди чоршанба куни ХХР фазовий парвоз дастури бошқармаси бош муҳандиси ўринбосари Чжан Хайлянь, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
Фото: ЎзА

«Мамлакатимиз 2030 йилгача Ойга одам жўнатишни ният қилган, шундан кейин табиий йўлдошимиз юзасида синов станцияси қуриш ва тизимли, узлуксиз тадқиқот олиб бориш, техник тажриба амалга оширишни бошлаймиз», – дейди мутахассис. Унинг сўзларини «Чжунго жибао» газетаси келтирган.

Таъкидланишича, Ойга одам жўнатишда иккита ракета-ташувчидан фойдаланилади. Чжан Хайлянь маълум қилишича, бу вазифани муваффақиятли бажариш учун хитойлик тадқиқотчилар янги техника, жумладан, «Чанчжэн-10» ракета-ташувчи, одам бошқарадиган янги авлод фазо кемаси ва луноход, Ойга қўнадиган модуль яратиш устида иш олиб боришяпти.

Сўнгги хабарлар