Ҳиндистонда кўчки: юзлаб одамлар вайроналар остида қолиб кетган бўлиши мумкин
ASTANA. Kazinform - Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида содир бўлган кўчки натижасида юзлаб одамлар вайроналар остида қолиб кетган бўлиши мумкин, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Бу ҳақда PTI хабар берди.
Штатнинг шимоли-шарқий қисмидаги тоғли ҳудудларда кўчки содир бўлди. Расмийлар қурбонларнинг аниқ сонини айта олмаяпти. Ҳодиса юз берган жойда қутқарувчилар ишламоқда. Уларга ҳарбийлар қўшилди ва ҳарбий ҳаво кучларининг учта вертолёти юборилди. Ёғаётган кучли ёмғир уларнинг ишини қийинлаштирмоқда.
Аввалроқ, шунингдек, Непалда ер кўчкиси оқибатида икки автобус дарёга тушиб кетгани хабар қилинганди, қутқарувчилар қарийб 70 кишини қидирмоқда.
Қайд этилишича, дастлабки маълумотларига кўра, автобуслардан бирида 24 киши, иккинчисида 42 киши бўлган, бироқ ҳайдовчилар йўл давомида кўпроқ йўловчи олиб кетиши эҳтимоли ҳам мавжуд.
Айрим маълумотларга кўра, йўловчилар орасида етти нафар Ҳиндистон фуқароси ҳам бўлган.