12:31, 04 Январь 2022 | GMT +5
ХХIV қишки Олимпия ўйинларининг битта кластери сайёҳлар учун ёпиқ бўлади
BEIGING. Kazinform – 2022 йилнинг 4-январидан 30-мартигача Чжанцзякоу шаҳридаги Чунли шаҳарчасида ХХIV қишки Олимпия ўйинлари кластери сайёҳлар учун ёпиқ бўлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чжанцзякоу маданият ва туризм департаменти маълумотларига кўра, Чунли тумани ва унинг тоғ-чанғи курортлари йирик халқаро тадбирларга тайёргарликни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4 январидан 30 мартигача сайёҳларни қабул қилмайди.
Чжанцзякоу шаҳрининг Чунли тумани (Хэбэй провинцияси, Хитой) денгиз сатҳидан 800-2200 метр баландликда жойлашган. Бу ерда қишки Олимпиада ўйинларининг тўртта мусобақасини ўтказиладиган жой – Миллий трамплиндан сакраш маркази, Миллий чанғи маркази, Миллий биатлон маркази ва Genting қор парки қурилган. Ушбу спорт иншоотларида трамплиндан сакраш, чанғи баҳси, биатлон, фристайл, сноуборд ва бошқа қишки спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.
Муаллиф: Руслан Сулейменов