Халқаро сув ташкилотини ташкил этиш ташаббуси жуда долзарб — Президент
ASTANА. Кazinform - Халқаро сув ташкилотини ташкил этиш бўйича халқаро маслаҳатлашувларнинг биринчи босқичи ўтказилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астанада бўлиб ўтаётган Минтақавий экологик саммитда маълум қилди.
— Минтақавий даражадаги ташаббуслардан ташқари, биз сув ресурслари соҳасида глобал интеграцияни кенгайтиришга устувор аҳамият берамиз. Ўтган йилнинг декабрь ойида Ашхободда мен БМТ агентлиги сифатида ишлайдиган Халқаро сув ташкилотини ташкил этиш таклифини киритган эдим. Бу ташаббус жуда долзарб. Чунки БМТ ҳозирда глобал бошқарувнинг изчиллиги ва самарадорлигини ошириш учун минглаб мандатларни кўриб чиқмоқда. Бугунги саммит доирасида ушбу таклиф бўйича халқаро маслаҳатлашувларнинг биринчи босқичи ўтказилишидан хурсандман, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон Қозоғистоннинг сув ресурсларини самарали бошқариш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.