Халқаро Армия ўйинларида Қозоғистон мерганлари ва артиллериячилари етакчилик қилмоқда

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон мерганлари Қарағанди вилоятининг «Спасск» ўқув марказида ўтказилган «Тактик снайпер» мусобақасининг биринчи босқичида муваффақиятли иштирок этди. «Саралаш», «Ярадорларни эвакуация қилиш» ва «Мудофаа» машғулотларида Қозоғистон ҳарбийлари Ўзбекистон ва Хитой терма жамоаларини ортда қолдирди. Айтиш мумкинки, индивидуал ҳисоботда қозоғистонлик жангчиларга тенг келадигани топилмади. Майор Арман Яқубов энг яхши деб топилди, иккинчи ўрин лейтенант Руслан Молдабаевга, учинчи ўрин капитан Даулет Қулмахановга насиб этди.
Жамбил вилоятининг «Гвардейск» полигонида ўтказилган «Артиллериядан ўқ отиш усталари» миномётдан отиш жамоалари ўртасидаги баҳсда Қозоғистон терма жамоаси яққол ғалаба қозонди. Биринчи босқичнинг шахсий баҳсларида қозоғистонлик артиллериячилар барча топшириқларни муваффақиятли бажарди. Кўрсатгич вақти 15 дақиқа 53 сония. Иккинчи ўриндаги россиялик ҳарбийларнинг натижаси - 18 дақиқа 17 сония қайд этилди. Учинчи ўринда Беларусь миномётчиларининг натижаси – 22 дақиқа 16 сония. Тунги спринтда Қозоғистон 10 дақиқа 33 сония натижа билан энг ғолиб чиқди. Озарбайжонлик ҳарбий хизматчилар 14 дақиқа 15 сония билан иккинчи ўринни эгаллади. Россиялик артиллериячилар 16 дақиқа 01 сония натижа қайд этдилар.
Фото: www.gov.kz