Хакерлар Европа қурол ишлаб чиқарувчиси маълумотларини ўғирлади

None
None
BRUSSELS. Кazinform - НАТО хакерлар гуруҳи томонидан интернет орқали сотилган махфий ҳарбий ҳужжатларга оид маълумотларнинг ошкор этилиши оқибатларини баҳоламоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири BBC Newsга таяниб.

Жиноий хакерлар Европанинг йирик қурол-яроғ ишлаб чиқарувчиси МBDА Мissile Systems компаниясига тегишли маълумотларни сотадилар.

Ўз эълонларида улар «ёпиқ ҳарбий лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этган компаниялар ходимлари ҳақида махфий маълумотлар», шунингдек, «лойиҳавий ҳужжатлар, чизмалар, тақдимотлар, видео ва фотосуратлар, шартномалар ва бошқа компаниялар билан ёзишмалар» борлигини айтишди.

Рус ва инглиз форумларида фаолият юритувчи кибержиноятчилар 15 биткоин (тахминан 21,2 минг доллар) эвазига 80 Гб ўғирланган маълумотларни сотмоқда ва маълумотни камида битта номаълум харидорга сотганликларини даъво қилмоқдалар.

Бепул 50 МБ ҳажмдаги намуна маълумотлари НАТО томонидан тақиқланган ва таснифланмаган бошқариладиган маълумотлар деб белгиланган ҳужжатларни ўз ичига олади.

MBDA Missile Systems ўз маълумотлари бузилганига эътироз билдирмайди.

«Компаниянинг ички аудитлари шуни кўрсатадики, онлайнда мавжуд бўлган маълумотлар на махфий, на конфиденциалдир», — дейилади компания хабарида.

Бироқ, МBDAдан ўғирланганлиги маълум бўлган баъзи ҳужжатлар «ошкор этилмайдиган ёки кўпайтирилмайдиган махфий маълумотлар» сифатида белгиланган.

«Биз MBDAдан ўғирланган маълумотлар билан боғлиқ зарарни баҳолаяпмиз. Биз НАТО тармоғига хакерлик ҳужуми содир этилгани ҳақида маълумотга эга эмасмиз», — деди Шимолий Атлантика альянси вакили.

МBDA Missile Systems 2001 йил декабр ойида Франция, Италия ва Буюк Британиядаги ракета тизимлари компаниялари бирлашганидан кейин яратилган.

Компания 13 000 ходимга эга ва Аirbus, BАЕ Systems ва Leonardo ўртасидаги қўшма корхонадир.

Компания ўтган йили 3,5 миллиард фунт стерлинг даромад олди ва Буюк Британия Мудофаа вазирлиги, АҚШ армияси, Европа Иттифоқи ва НАТОни ўзининг қурол тизимларига харидор сифатида кўради.

Фото: bbc.cоm

Сўнгги хабарлар