15:16, 16 Ноябрь 2023 | GMT +5
Ҳафтасига 4 миллион евро - Криштиану Роналду Саудия Арабистонида қанча маош олди
Daily Mail журналистларининг ёзишича, Роналду Яқин Шарқдаги фаолиятини бошлаганидан бери бонус тўловлари ва реклама шартномаларидан тушган даромадни ҳисобга олмаганда 175 миллион евро ишлаб топган.
Футболчининг “Ан-Наср”га ўтиши ўтган йилнинг декабрь ойида расман эълон қилинган эди. Саудия Арабистонида Роналдуга йилига 200 миллион евро маош олиши хабар қилинганди. Шу тариқа, унга ҳар ҳафта тўрт миллион евро ўтказиб борилади.
Юлдузли футболчининг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.