Гулдана Алмуҳамбетова - самбо бўйича Жаҳон кубоги ғолиби

ASTANА. Кazinform - Москва шаҳрида жанговар самбо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилаётган «Sambo Founders Cup» Жаҳон кубогида манғистаулик Гулдана Алмуҳамбетова ғолиб бўлди.

Гулдана Алмуҳамбетова - самбо бўйича Жаҳон кубоги ғолиби
Фото: Самбо федерацияси

Манғистау билояти самбо спорти катта мураббийи Берик Жумағалиев таъкидлаганидек, Гулдана биринчи учрашувда беларуслик, иккинчи учрашувда моўғулистонлик, ярим финалда эса россиялик полвонни мағлубиятга учратди. Финал баҳсида эса у яна бир бор россиялик курашчидан устун келди ва мусобақанинг биринчи кунида 54 кг вазн тоифасида чемпион бўлди.

21 март куни Россия Федерациясида самбо асосчиларига бағишланган «Sambo Founders Cup» турнири бошланди. Мусобақа бугун якунланади.

Ушбу мусобақада 16 давлатдан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Гулдана Алмуҳамбетова самбо бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндоридир.

Сўнгги хабарлар