08:16, 04 Август 2023 | GMT +5
Грузиядаги кўчки оқибатида 16 киши меҳмонхонада қолиб кетди
EREVAN. Kazinform - Грузиянинг Шови курорти яқинида Рача туманида кўчки содир бўлди, натижада «Сансет Шови» меҳмонхонасида 16 киши, жумладан, олти бола қолиб кетди, дея хабар беради Kazinform ARMENPRESSга таяниб.

Грузия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, қутқарувчилар, техника ва иккита вертолёт Шови йўналиши бўйлаб ҳаракатланяпти.
«Ҳозирги босқичда қурбонлар ҳақида тасдиқланган маълумотлар йўқ», - дейилади Грузия Ички ишлар вазирлиги баёнотида.
ОАВ меҳмонхонада қолган ва ёрдам сўраган одамлар билан боғланишга муваффақ бўлди ва кўчки меҳмонхонани вайрон қилиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.