Грузия Бош вазири расмий ташриф билан Қозоғистонга келди

NUR-SULTAN. Kazinform – 26 июл, сешанба куни Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили расмий ташриф билан Қозоғистонга келди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Бош вазири матбуот хизматига таяниб.
None
None

Нур-Султан аэропортида нуфузли меҳмонни Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов кутиб олди.

Икки кунлик ташриф доирасида Грузия Ҳукумати раҳбарининг Қозоғистон раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши, унда томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Грузия Бош вазири Астана халқаро молия маркази фаолияти билан ҳам танишиши режалаштирилган.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар