Грециядаги ўрмон ёнғинлари: Европа Иттифоқи ҳар томонлама ёрдам кўрсатяпти

Еврокомиссия маълумотларига кўра, жами 220 нафар ўт ўчирувчи ва 65 та техника жалб қилинган. Бундан ташқари, Руминия, Болгария ва Мальтадан келган ёнғин ўчириш гуруҳлари ЕИ фуқаролик муҳофазаси режаси доирасида Грецияда ишламоқда.
«Биз жанубий Европада жазирамага дуч келяпмиз. Бу Грецияга катта таъсир кўрсатди: қисқа вақт ичида минглаб гектар ерлар ёниб кетди. Бундай вазиятда Евроиттифоқнинг шошилинч чоралар кўриши зарур ва мен тилга олинган беш давлатга Греция билан ҳамкорлик қилгани учун миннатдорчилик билдираман», – деди ЕИ инқирозни бошқариш бўйича комиссари Янез Ленарчич.
Европа Комиссияси ўзининг Фавқулодда вазиятларда ҳаракатни мувофиқлаштириш маркази орқали Греция ҳукумати билан яқин алоқада ва агар керак бўлса, қўшимча ёрдамни сафарбар қилишга тайёр.