Грецияда парламент сайловларида консерватив партия ғалаба қозонди

Янги ташкил этилган ўнг қанот «Спарталиклар» партиясига омад кулиб боқди ва парламентга кириш учун уч фоизлик тўсиқни енгиб ўтишга муваффақ бўлди.
Шундай қилиб, «Янги демократия» иккинчи тўрт йиллик муддатга ҳукуматни шакллантириш учун парламентда етарлича ўринга эга бўлади.
Янги сайлов қонуни унинг фойдасига ишлади. Ушбу қонунга кўра, ғолиб чиққан партия овоз бериш натижаларига кўра қўшимча депутатлик мандатига эга бўлади.
Энг кўп овоз тўплаган ҳар қандай партия дарҳол 20 та қўшимча ўринга эга бўлади, агар у 40 фоизга эришса, бонусли ўринлар сони 50 тагача кўтарилади.
55 ёшли Кириакос Мицотакис Гарвард университети битирувчиси. Собиқ молиячи юнон сайловчилари орасида машҳур шахс.
У пандемиядан кейин иқтисодиётнинг тез тикланишини таъминлади, ўсишни 2021 йилда 8,3 фоизга, ўтган йили эса 5,9 фоизга оширди.
Аввалроқ Грецияда парламент сайловлари яна ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.