11:45, 20 Август 2023 | GMT +5
Гран-при турнири: Қозоғистонлик дзюдочи бронза медалини қўлга киритди
ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик Бақитжан Абдураҳманов Хорватия пойтахти Загребда ўтказилган дзюдо бўйича Гран-при турнирида навбатдаги бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бақитжан Абдураҳманов 73 кггача бўлган вазн тоифасида рингга чиқди. У таскин берувчи финал баҳсида косоволик тажрибали дзюдочи Акил Кияковни Вазари усули билан мағлуб этди. Натижада терма жамоа бронза медалини қўлга киритди.
Мусобақа давомида қозоғистонлик полвон бешта учрашув ўтказиб, уларнинг тўрттасида ғалаба қозонди. Саралаш босқичида Венгрия, Франция ва Туркия спортчиларини ютди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунида қозоғистонлик Айболат Истибай (66 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Жаҳон мусобақаларида 83 давлатдан 500 дан ортиқ татами усталари ғолиблик учун куч синашмоқда.
Муаллиф: Адилжан Умбет