«Google солиғи» Қирғизистондаги хорижий компаниялар томонидан тўлана бошлади
Қирғизистон Республикасининг Солиқ кодексига кўра, 2022 йил 1 январдан электрон шаклда хизматларни сотувчи барча хорижий компаниялар республика бюджетига қўшилган қиймат солиғини тўлашлари шарт. ҚҚС ставкаси кўрсатилган хизматлар миқдори бўйича 12% ни ташкил қилади.
Агентлик томонидан vat.salyk.kg электрон хизмати ишга туширилди, унинг функционаллиги электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий ташкилотга масофадан туриб қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш, идентификация солиқ рақамини олиш ва шахсий кабинетга кириш имконини беради.
«Google солиғи» деб аталувчи тўловни етказиб бериш жойи мамлакат ҳудуди деб эътироф этилган Қирғизистон Республикасида рўйхатдан ўтган домен номи ёки IP манзилидан фойдаланмасдан электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи хорижий ташкилотлар тўлайди.
Фото: ua.news
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова