Гонконгда Димаш Қудайбергеннинг яккахон концерти бўлиб ўтади

Гонконгда Димаш Қудайбергеннинг яккахон концерти бўлиб ўтади
Фото: Александр Павский/Kazinform

Хонанда Димаш Қудайберген 23 декабрь куни Гонконгда яккахон концерт дастурини ўтказади, деб хабар беради Kazinform.

Концерт STRANGER жаҳон турнеси доирасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда хонанданинг шахсий сайти ёзган.

“2023 йилнинг 23 декабрь куни Димаш STRANGER жаҳон турнеси доирасида Гонконгда янги яккахон концерт дастурини ўтказади. Бу кун Димашнинг ижодий ҳаётида жуда муҳим. 7 йил аввал айнан шу куни қозоғистонлик хонанда «I am Singer» лойиҳасида иштирок этиш учун илк бор Хитойга келган ва Dears билан қўшма гастрол сафарини бошлаган эди. Ташкилотчи: ACO Entertainment Ltd, Ҳамкорликдаги продюсерлар: 168 Production/Sing Sing Production/About Now Entertainment/Leslie Studio/Unlimited Performance/espresssoul. Чипталар сотуви бошланиши ҳақида маълумот тез орада эълон қилинади. Янгиликлардан хабардор бўлинг”, – дейилади хабарда.

Катта шоу 20:00 да Гонконг кўргазма марказида, HALL 5BCда бўлиб ўтади.

Гонконгда Димаш Қудайбергеннинг яккахон концерти бўлиб ўтади
Фото: dimashnews.com

Эслатиб ўтамиз, яқинда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев хонанда Димаш Қудайбергенга тази кучугини совға қилган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram