Гонконгда 2019 йилги норозилик намойишлари иштирокчилари устидан ҳукм чиқарилди

14 киши (шу жумладан собиқ қонунчилар Люн Квок-Хунг ва Хелена Вонг, шунингдек, журналист Гвинет Хой) ҳукуматни ағдаришга уринишда айбдор деб топилди.
Прокурорларга кўра, “тўнтариш” 2020 йилда Гонконгда Қонунчилик кенгашига мустақил номзодларни танлаш учун норасмий праймеризлар ташкил этиш орқали амалга оширилиши режалаштирилган.
Бу ХХР томонидан 2020 йилда Гонконгда ўрнатилган миллий хавфсизлик қонунининг кенг қўлланилишидир. Ҳаммаси бўлиб 47 нафар шаҳар аҳолиси - нафақат сиёсий фаоллар, балки оддий одамлар ҳам айбланган.
Кутилганидек, суд прокуратура томонида бўлиб, праймеризлар ўтказиш муқаррар равишда "Гонконгда конституциявий инқирозни келтириб чиқариши"ни тан олди.
Ҳукмда айтилишича, агар Гонконгда демократия тарафдори бўлган номзодлар сайланса, улар Пекин томонидан таклиф қилинган "вето қўйиш ёки ҳар қандай бюджетни қабул қилишни рад этиш"га уринишади.
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва баъзи Ғарб давлатлари суд ҳукмини қоралаб, фаолларга нисбатан жиноий таъқиб этилиши сиёсий сабабларга кўра эканини таъкидлади.
Европа Иттифоқининг халқаро алоқалар бўйича вакили Набила Массралининг сўзларига кўра, ҳукм “Гонгконгда инсон ҳуқуқлари ва демократик эркинликлар билан боғлиқ вазият янада ёмонлашганидан далолат беради”.
Австралия ҳукумати "демократия тарафдорлари, мухолифат гуруҳлари, оммавий ахборот воситалари, касаба уюшмалари ва фуқаролик жамиятини ҳибсга олиш ва уларга босим ўтказиш учун миллий хавфсизлик қонунчилигидан кенг фойдаланиш давом этаётганидан" ғазабланди.
Суд айбланувчиларнинг икки нафарини “фитнада иштирок этганлик” ёки асосан “давлат ҳокимиятига путур етказиш ниятида бўлганлик”ни даъво қилиш учун далиллар йўқлиги сабабли оқлади.
Прокуратура вакили оқлов ҳукмлари устидан шикоят қилинишини айтди.