08:54, 22 Июль 2021 | GMT +5
Головкиннинг навбатдаги жанги санаси олдиндан маълум бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Таниқли америкалик журналист Дэн Рафаэль Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) ва Риота Мурата (16-2, 13 КО) ўртасидаги жанг бўйича музокаралар тўғрисида янги маълумотлар билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга асосланиб.
Дастлаб Головкин-Мурата жанги 31 декабр куни Токиодаги Tokyo Dome аренасида бўлиб ўтиши керак эди, аммо бу жанг бошқа кунга ва бошқа жойда ўтказилиши мумкин.
«Музокаралар олиб борилмоқда, шартлар муҳокама қилинмоқда ва лагерлар ўртасида тузатишлар киритиш бўйича таклифлар мавжуд», - дейилади манбаларда.
«Жанг 28 декабр куни Токио ташқарисидаги Сайтама шаҳридаги Saitama Super Arenaда бўлиб ўтади», - деб ёзган Рафаэль.