Головкин «Канело» билан учинчи жангдан кейин фаолиятини якунлайдими
GGG ва «Канело» 17 сентябр куни Лас-Вегасда иккинчи ўрта дивизионда якуний баҳс учун тўқнаш келишади. Геннадий Головкиннинг сўзларига кўра, ҳозирча у қўлқопларини осиб қўйиш вақти келгани ҳақидаги сигналларни сезмаяпти.
«Қачон тугатишимни айтиш қийин. Мен ўзимнинг энг яхши томонларимни, энг яхши боксни шу энг юқори даражада намоён қила олишимни ҳис қилмагунимча давом этаман. Мен танам менга тўхташимни айтмагунча давом этаман. Бундан ташқари, менда ҳали ҳам ўрта вазн тоифасидаги камарлар бор, шунинг учун бўлажак жангда ғалаба қозонишим ёки ютқазишим нафақага чиқиш ҳақидаги қароримга таъсир қилмайди. Бу ўзингизга нисбатан ҳалол бўлиш, танангизни тинглаш, фикрингизни тинглаш ва у сизни тўхтатишни буюрганда ҳис қилишдир. Шундан сўнг, тўхтатиш керак «, - деди GGG Bleacher Reportга берган интервьюсида.
Фото: thesun.cо.uk