Гипертониядан самарали ҳимояланиш йўли топилди

Тадқиқот аввалида 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган қатнашчиларнинг ҳаётий фаолияти таҳлил қилинди. Сўнгра уларнинг 40 ёшдан 60 ёшгача бўлган даврдаги саломатлик кўрсаткичлари ўрганилди.
Якунда гипертониянинг олдини олиш учун ёшликда ҳафтасига камида беш соат жисмоний машқ қилиш керак, деган хулосага келинди.
Гап шундаки, ушбу мавзуда аввал ҳам қатор изланишлар олиб борилган. Уларга таяниб, шифокорлар келгусида қон босими билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслик учун ҳафтада 150 дақиқа ўртача ёки 75 дақиқа интенсив жисмоний фаолликни тавсия қилади.
Янги тадқиқот эса бу кўрсаткични тахминан икки баравар ошириш зарурлигини тасдиқлади. Яъни ёш ўтиши билан қон босими хасталикларидан азият чекмаслик учун кунига атиги бир соат бадантарбия ва енгил жисмоний машқларбилан шуғулланиш кифоя.