GGG vs «Канело»: Умидга тўла учинчи имконият
Чемпион қандай тайёрланди?
Боксчи 1982 йилда қарағандилик кончининг уйида туғилган. Ҳозирда у жуда машҳур бўлишига қарамай, унинг Қарағандидаги болалиги ҳақида аниқ маълумотлар кам. Мухлислари унинг Майқудиқдаги болалиги осон кечмагани ҳақида афсонани айтиб беришни яхши кўрадилар.
У 8 ёшида акаси Максим билан бокс тўгарагида шуғуллана бошлаган. Айтилишича, эгизаклар Майқудиқдаги нотинч давр туфайли боксга ёзилишган. Маълумки, бу туман ўша пайтда Қарағандининг энг хавфли ҳудуди бўлган.
Кейинги интервьюларида Геннадий Головкин дастлаб боксни унчалик ёқтирмаганлигини тан олди. Бироқ, спаррингни тўхтатган вақти бўлмаган. Ана шу такаббурлиги туфайли у боксни пухта ўрганди ва рингга боғланиб қолди. Муҳаммад Али, Майк Тайсон, Рэй-Шугар Леонард каби усталарнинг чиқишларини ҳар гал телевизорда кўрганида боксни бадиий савияда ўзлаштириш мумкинлигини англайди.
«Канело»гача
Головкин профессионал фаолиятида 44 та жанг ўтказган. Уларнинг 42 тасида ғалаба қозонган, 37 тасини эса нокаут билан якунланган. Ягона дурранг ва ягона мағлубияти айнан Саул Альваресга қарши ўтказилган аввалги иккита жангда қайд этилди.
Геннадий Головкин ўрта вазнда учта тоифада жаҳон чемпиони камарига эга. У шу йўлда 10 нафар боксчини мағлуб этди.
IBF, WBA ва IBO бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди.
IBF (2015-2018, 2019), IBO (2011-2018, 2019) ва WBA (2010-2018, 2022) йўналишлари бўйича ҳозирги жаҳон чемпиони.
Ўрта вазнда WBC (2016-2018), The Ring (2018) версиялари бўйича собиқ жаҳон чемпиони.
Қозоғистонлик боксчи жангларининг аксариятида муддатидан олдин ғалаба қозонган ва кучли зарбага эга спортчи сифатида танилган. 2008 йилнинг 22 ноябридан 2017 йилнинг 18 мартигача у кетма-кет 9 йил давомида 23 марта нокаут билан ғалаба қозонган. Шу туфайли у ўрта вазн тарихидаги нокаутлар сони бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
«Канело»
Головкиннинг профессионал фаолиятидаги асосий рақиби суперўрта вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлган мексикалик Саул Альварес бўлди.
Головкин ва Альварес ўртасидаги 2017 йилда Лас-Вегасда бўлиб ўтган илк жанг дуранг билан якунланганди. Жанг 12 раунд давом этди. Ўшанда Головкин 35 ёшда, Альварес 27 ёшда эди.
2018 йилнинг 16 сентябр куни Лас-Вегасда ўтказилган иккинчи жангида Алварес ғалаба қозонди. «Канело» ўзининг тажовузкор тактикаси билан машҳур. Головкинни эса томошабинлар тажрибали ва вазмин боксчи сифатида ҳурмат қилишади. Шунинг учун иккаласини таққослаш жуда қизиқарли ҳисобланади.
Ҳал қилувчи жанг
Эртанги учинчи жанг бокс оламида энг кўп кутилган воқеалардан бири бўлади. 18 сентябр куни Лас-Вегасда GGG ва «Канело» иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб боради.
Бу - Головкин учун реванш олиш имконияти. Унинг 40 ёшга тўлганини инобатга олсак, бу жанг GGGнинг профессионал боксдаги узоқ йўлининг чўққиси бўлишига ишонувчилар кўп.
Бу жанг Альварес учун ҳам осон кечмайди. Агар Саул ютқазса, у бутун умри давомида тўплаган барча камарларини йўқотади.
Головкин ҳар доим бу жангга катта ишонч билан киришини айтиб келган.
«Ҳозирги аҳволим яхши. Мен энергияга тўламан. Мен бу жангга тайёрман. Мен ўзимнинг ғалабамга, ўзимга, гуруҳимга, мени қўллаб-қувватлаётган одамларга ишонаман. «Канело» ҳам, мен ҳам профессионал спортчилармиз. Унинг стратегияси агрессив, меники эса тажрибага асосланган. Ринг ким энг зўр эканлигини кўрсатади. Эртага ҳамма нарса бўлиши мумкин», - деди Головкин Лас-Вегасдаги матбуот анжуманида.
«Канело» эса Головкинни яна қуруққўл қайтаришга ваъда берди
«Мен кўп меҳнат қилдим ва бу жангни 12 раунддан ўтмай якунлашим мумкинлигини ҳис қиляпман. Биламан, бу қийин бўлади, лекин ҳаётда ҳеч нарса осон эмас. Мен ҳар доим қийинчиликларни енгишга интиламан. Мен бу жангни эрта тугатишни хоҳлайман. Шу билан бирга, олдимда муносиб рақиб, кучли ва ақлли спортчи борлигини биламан», - деди Саул Альварес.
Шунингдек, у учинчи жангни ўтказиш дастлаб режасида бўлмаганини, рингга фақат бокс мухлислари илтимоси ва DAZN компанияси таклифи учун боришини айтди.
«Аслида, иккинчи ўйиндан сўнг рақобатимиз тугади деб ўйладим, шунинг учун бу жанг менинг режамда йўқ эди. Шунгга қарамай учинчи жанг бўлишидан хурсандман. Бу бизга мухлисларнинг хоҳиш-истакларини бажариш ва барча масалага ойдинлик киритиш имконини беради», - деди «Канело» ўз интервьюсида.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, икки иқтидорли боксчининг қайси бири ғалаба қозонса-да, «Шон-шараф зали»га бирга киришади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай