Германияда локдауннинг янги мезонлари жорий этилди

BERLIN. Kazinform - Германия бундан буён инфекция юқтирганлар сонига емас, балки касалхонага ётқизиш сонига эътибор қаратишга қарор қилди. Бу ҳақда канцлер Aнгела Меркель кеча маълум қилди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
None
None

Ҳозиргача Германияда турли чекловлар қўйилган, охирги етти кун ичида янги инфекция юқтирганлар сони 100 минг аҳолига 35, 50 ва 100 тата ҳолатга етди.

«Инфекция юқтирганлар сони 50 тага етганда, биз бошқа умумий ҳимоя чораларини киритмасликка қарор қилдик, чунки аҳолининг кўп қисми аллақачон эмланган», - деди Меркель.

Кўпчилик Германияда узоқ вақтдан бери мезон сифатида инфекциялар сонидан воз кечишни талаб қилишган, чунки эмланганлар сонининг кўпайиши билан оғир ҳолатлар ва касалхонага ётқизилишлар камаяди ва локдауннинг мақсади шифохоналарни ортиқча юкламадан ва одамлар ўлимдан қутқариш эди.

Душанба куни Германияда 3,688 та янги коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолати қайд этилди (масалан, Буюк Британияда, худди шу куни уларнинг сони 30 мингдан ошди) ва ҳар 100 минг аҳолига етти кунлик жами кўрсаткич 56,4 ни ташкил этди.

Германияда ҳозир аҳолининг қарийб 60 фоизи тўлиқ эмланган.


Сўнгги хабарлар