Германияда инфляция 2022 йилда рекорд даражага етди

BRUSSELS. Кazinform – 2022 йилда Германияда истеъмол нархлари 2021 йилга нисбатан ўртача 7,9 фоизга ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири Германиянинг «Destatis» Федерал статистика бошқармасига таяниб.
None

Бутун 2022 йил давомида мамлакатда ойлик инфляция даражаси юқори бўлди. Ўтган йилнинг сентябр ойида у 10 фоизлик кўрсаткичга етди. 2022 йил октябр ойида нархларнинг ўсиши энг юқори кўрсаткич – 10,4 фоизни ташкил этди.

«Destatis» статистика бошқармаси юқори йиллик инфляция Украинадаги можародан кейин энергия ва озиқ-овқат нархларининг кескин ўсиши билан боғлиқлигини таъкидлади.

2022 йил декабр ойида инфляция даражаси 8,6 фоизгача пасайди. «Destatis» вакиллари Германияда 2022 йилда кузатилган инфляция даражаси ҳукумат томонидан махсус чора-тадбирлар орқали қисман юмшатилганини айтди. Хусусан, 9 евролик битта йўл чиптаси, ёқилғига чегирма, газ ва марказий иситиш тизимига қўшилган қиймат солиғини камайтириш, шунингдек, декабр ойида аҳолига газ ва иссиқлик тўловларини бир марталик тўлаш.

Энг қимматлаган энергия ташувчилар - 2022 йилда ўртача 34,7 фоизга, шу жумладан мазут (+87,0 фоиз) ва табиий газ (+64,8 фоиз) бўлди. Электр энергияси нархи 2021 йилга нисбатан 20,1 фоизга ошди. Автомобил ёқилғиси нархи 26,8 фоизга ошди. Германияда озиқ-овқат 2022 йилда ўтган йилга нисбатан 13,4 фоизга ошди. Озиқ-овқат мойлари нархи ўртача даражадан юқори - 36,2%, сут маҳсулотлари ва тухум 19,7% га кўтарилди. Гўшт ва гўшт маҳсулотлари каби бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 14,6 фоизга, нон ва дон маҳсулотлари нархи 13,5 фоизга ошди.

Арнур Раҳимбеков.

Сўнгги хабарлар