Германияда Homo sapiens қолдиқлари топилди

Тюрингия федерал штатидаги Ранис номли кичик шаҳарча яқинидаги Ильзенхель ғорида қадимги одамнинг қолдиқлари топилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги DWга таяниб.

Ежелгі адамның қалдығы
Фото: dw.com

“Ўшанда бу ҳудудда ҳаво ҳозиргидан 7-15 даража совуқ эди. Шундай бўлса ҳам, одамлар ҳамма нарсага мослаша олдилар”, – таъкидлади Макс Планк жамиятининг Лейпциг эволюцион антропология институти олимлари.

Ушбу янгилик жамоатчиликнинг тарихий маълумотларга бўлган нуқтаи назарини тубдан ўзгартиради. Чунки шу пайтгача ақлли инсон Европада тахминан 40 минг йил муқаддам қўним топган, деб ҳисобланган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, ҳайвонлар ҳам, одамлар ҳам ғордан вақтинчалик бошпана сифатида фойдаланган.

Homo sapiens озиқ-овқат излаб шимолий ҳудудларга кўчиб ўтган деб тахмин қилинади. Чунки ўша пайтларда совуққа чидамли ёввойи катта подалар бўлган. Ушбу ҳайвонларнинг тишларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, минтақада жуда совуқ континентал иқлим ҳукмронлик қилган ва релеф ҳозирги Сибирга ўхшайди.

Сўнгги хабарлар