Германия аҳолисининг деярли ҳар уч нафаридан бири 60 ёшдан катта

ASTANA. Kazinform - 2025 йил охири ҳолатига кўра, Германияда яшовчилар сони ўтган йилга нисбатан 110 минг кишига камайган. Шу билан бирга, мамлакат аҳолиси 2011 йилдан бери узлуксиз ўсиб келган, фақат 2020 йилда COVID-19 пандемияси таъсирида қисқариш қайд этилган, деб хабар беради Kazinform агентлиги DW маълумотларига таяниб.

Почти каждый третий житель Германии старше 60 лет
Фото: The Borgen Project

16 июнда Германия Федерал статистика бюроси мамлакат аҳолиси сони бўйича маълумотларни эълон қилди. Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, аҳоли сони 83,5 миллион кишини ташкил этган.

Аҳоли сонининг қисқаришига асосий сабаб табиий камайишнинг кучайиши бўлган. 2025 йилда ўлимлар сони туғилишлар сонидан 352 минг нафарга кўп бўлган.

Германия аҳолиси таркибида 60 ёшдан катталар улуши умумий аҳолининг 31 фоизига етган. Бир йил ичида ушбу ёш тоифаси 387 минг нафарга кўпайган.

Шунингдек, миграция ўсиши ҳам сезиларли даражада камайган. Натижада соф иммиграция сўнгги йилларда биринчи марта туғилишлар етишмаслигини қоплай олмаган.

Германиядаги хорижий фуқаролар сони бир йил давомида атиги 39 минг нафарга ошиб, 12,4 миллион кишига етган. Таққослаш учун, 2024 йилда бу кўрсаткич 283 минг нафарни ташкил этган эди.

Аввалги йилларда бўлгани каби, Германиядаги энг йирик хорижий фуқаролар гуруҳини Туркия, Украина, Сурия, Руминия ва Польшадан келганлар ташкил этмоқда.