12:16, 19 Июнь 2021 | GMT +5
Геннадий Головкин ва Риота Мурата ўртасидаги жангнинг янги санаси маълум бўлди
NUR-SULTAN. ҚазАқпарат - Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) билан япониялик Риота Мурата (16-2, 13 КО) ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.
Австралиялик промоутер Дин Лонерганнинг сўзларига кўра, Головкиннинг Мурата билан жанги Рождество куни (28 декабр) бўлиб ўтади. Бундан олдин Головкин - Мурата жанги 31 декабр куни Токиода (Япония) бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Головкиннинг промоутери Том Леффлернинг сўзларига кўра Мурата билан кутилган жанг олдидан қозоғистонлик ёзда жанг ўтказмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Геннадий IBF ва IBO версиялари бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони, Мурата эса WBA Super камарига эгалик қилади.