Ғазо секторида қуруқликдаги операция кенгайтирилди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо шаҳридаги Ал-Шифа касалхонаси яқинида яна бир гаровга олинган кишининг жасадини топди. 19 ёшли аёл аскар жума куни дафн қилинди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Еuronewsга таяниб.

Ғазо секторида қуруқликдаги операция кенгайтирилди
Фото: euronews.com

Исроил Ғазо секторининг бошқа ҳудудларида ХАМАСга қарши қуруқликдаги операцияни кенгайтиришини маълум қилди.

Жума куни кечқурун телекоммуникация компаниялари фаолиятини таъминлаш учун Фаластин анклавига 17 минг литр ёқилғи етказиб берилди. Шунингдек, Исроил Ғазо секторини юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун сув насос станцияларини ишга тушириш учун зарур бўлган минимал ёқилғи билан таъминлашга ваъда берди.

ЖССТ аввалроқ саломатлик учун жиддий хавфлар ҳақида огоҳлантирган эди. БМТ гуманитар ёрдам етказилмаса, Ғазо сектори аҳолиси тез орада очарчиликка дучор бўлишидан хавотирда.

Исроил мудофаа кучларига кўра, Ғазо секторидаги болалар боғчалари ва мактабларидан ХАМАС жангариларининг қуроллари топилган. Бу маълумот тасдиқланмаган. Жума куни Ғазо секторидан Исроил томон ўнлаб ракеталар учирилди.

Сўнгги хабарлар