«Ғарышкер» деб ном қўйдим»: Димаш Қудайберген Президент совға қилган тозисини кўрсатди

ASTANA. Kazinform — Хонанда, қозоқ халқининг фахри Димаш Қудайберген қозоқ тозиси куни муносабати билан ноёб суратларни эълон қилди.

 Димаш Кудайберген поделился уникальными фото с тазы
Фото: instagram.com/kudaibergenov.dimash

“Бугун — қозоқ тозиси куни. Сизлар билан ноёб кадрларни бўлишгим келди. Биринчи суратда менинг ёнимда Давлат раҳбарининг Нэнси ва Наврўз номли тозилари. Иккинчи суратда - эса барчамиз яхши кўрадиган Ақжан лақабли тулпарнинг отаси билан бирга тушган суратим. Давлат раҳбарининг тулпари билан сайр қилиш мен учун катта шараф бўлди”, — деб ёзди у.

У ўз тозиси билан боғлиқ алоҳида воқеа борлигини айтиб, Президентимиз Қасим-Жомарт Кемелевич совға қилган тозиси борлигини ёзди.

Димаш Кудайберген поделился уникальными фото с тазы
Фото: instagram.com/kudaibergenov.dimash

“Мен унга “Ғарышкер” деб ном қўйдим”, — деб ёзди хонанда.

Димаш Қудайберген ушбу ноёб кадрлар учун Президент Телерадиокомплексига миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бугун мамлакатда Қозоқ тозиси ва тобети куни биринчи марта нишонланяпти.