Футзал бўйича ЖЧ: Қозоғистон терма жамоаси кейинги босқичига йўл олди
Жамоалар Европа қитъасида 5-гуруҳда беллашди. Дастлабки уч турдан сўнг қозоғистонлик футзалчилар тўққиз очко жамғарган бўлса, словенияликларда олти очко бор эди. Бу учрашувда қозоғистонлик футболчилар дуранг ўйнаса ҳам, мусобақанинг элит босқичига йўлланма олган бўларди.
Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ қозоғистонлик Альберт Ақбалиқов ҳисобни очди. У терма жамоа сафида 50та ўйин ўтказиб, 16та гол урган.
8-дақиқада словениялик Жига Чех ҳисобни тенглаштирди. Кейин 14-дақиқада Даурен Турсағулов Қозоғистон терма жамоасини олдинга олиб чиқди, Тайнан эса 19-дақиқада ҳисобни янада оширди.
Иккинчи таймда словениялик Игорь Омредкар 23-дақиқада, Тео Турк эса 25-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди.
Учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Қозоғистон терма жамоаси мусобақанинг элит босқичига йўлланма олди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси 2000, 2016 ва 2021-йилларда жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этган. 2021 йилда улар 4-ўринни эгаллади.
2024 йилги жаҳон чемпионатига мезбон давлат ҳали аниқланмаган. Тўп ўйини ўша йилнинг сентябр ва октябр ойлари орасида ўтказилиши режалаштирилган.
Муаллиф: Адилжан Умбет