Футзал бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистон «А» гуруҳида, Ўзбекистон «В» гуруҳида тўп суради
Қозоғистон футзалчилари «А» гуруҳида ўйнайди. Рақиблари – Литва, Венесуэла ва Коста-Рика жамоалари.
Бошқа гуруҳлардаги жамоалар қуйидаги тартибда жойлашган:
B гуруҳи: Россия, Ўзбекистон, Гватемала, Миср;
C гуруҳи: Тайланд, Португалия, Марокко, Соломон ороллари;
D гуруҳи: Панама, Чехия, Вьетнам, Бразилия;
E гуруҳи: Ангола, Япония, Парагвай, Испания;
F гуруҳи: Аргентина, АҚШ, Сербия, Эрон.
Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига бевосита йўлланмани қўлга киритадилар. 4 жамоа эса яхши натижага эришган учинчи ўринни олган жамоалар ўртасида аниқланади.
Жаҳон чемпионати 2021 йил 12 сентябр ва 3 октябр оралиғида Литвада ўтказилади.
Қозоғистон терма жамоаси бунгача Жаҳон чемпионати финалида 2006, 2016 йилларда икки марта иштирок этган. 2016 йили нимчорак финалгача етиб борди.
Муаллиф: Адилжан Умбет