Футзал бўйича Европа чемпионати: Қозоғистонлик спортчи энг яхши тўпурар бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Биржан Оразов футзал бўйича 2022 йилги Европа чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик футзалчи қитъа миқёсидаги турнирда жами 7 та гол урди. У ўзи қатнашган барча ўйинларда имкониятдан фойдаланган.

Аввалига гуруҳ босқичида Словенияга қарши ўйинда битта гол урган бўлса, Финляндия ва Италия жамоасига икки мартадан гол урди. Чорак финалда Украинага қарши ўйинда ҳам иккита гол урди.

Иккинчи ўринни россиялик Антон Соколов эгаллади. Унинг ҳисобида олтита гол бор. Россиялик Артём Антошкин ва Иван Чишкала бештадан гол урган бўлса, яна бир қозоғистонлик Дуглас Жуниор тўртта гол урди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги қитъа чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси ҳам иштирок этганди. В гуруҳида илк ўйинда Словения билан дуранг ўйнаган қозоғистонликлар (4:4), сўнгра Финляндия (6:2) ва Италияни 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Натижада 7 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Чорак финалда Украинага 3:5 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Европа чемпиони Португалия бўлганди. Иккинчи ўринни Россия, учинчи ўринни эса Испания эгаллади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар