Футбол бўйича ЖЧ-2026: Ўзбекистон терма жамоаси илк учрашувда мағлуб бўлди

ASTANA. Kazinform — Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати K гуруҳида баҳс олиб бораётган Ўзбекистон — Колумбия учрашуви якунланди.

Футболдан ӘЧ-2026: Өзбекстан құрамасы алғашқы кездесуінде жеңіліп қалды
Фото: Championat.com

Дунёдаги энг нуфузли мусобақада илк бор иштирок этаётган ўзбекистонлик футболчилар биринчи ўйинда Жанубий Американинг тажрибали терма жамоасига қарши майдонга тушди. Шунга қарамасдан, улар бу учрашувда очко олиш учун бор кучини сарфлади. Бироқ ўйин бошиданоқ Колумбия терма жамоаси тўп назоратини ўз қўлига олишга интилди. Узлуксиз ҳужумлар уюштириб, гол уриш имкониятларини излади. Ўзбекистонлик ҳимоячилар эса бу ҳужумларга муносиб қаршилик кўрсатиб борди.

Учрашувнинг 42-дақиқасида колумбиялик Даниэл Муньос ўз имкониятини бой бермади. У жамоадоши Луис Диас берган пасни голга айлантирди.

Шундан сўнг Фабио Каннаваро шогирдлари ҳисобни тенглаштиришга интилди. Бироқ биринчи бўлимда таблодаги ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ўзбекистонлик ҳужумчи Аббосбек Файзуллаев 60-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 65-дақиқада эса Луис Диас голидан кейин Колумбия яна олдинга чиқди.

99-дақиқада колумбиялик Хаминтон Кампас учрашувнинг якуний ҳисобини белгилади.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси рақибига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бу гуруҳда Португалия — Конго Демократик Республикаси учрашуви 1:1 ҳисобида якунланган.

Энди 23 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Португалияга қарши майдонга тушса, 24 июнь куни Колумбия ва Конго ДР ўзаро ўйнайди.

Шунингдек, L гуруҳида Англия Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди, Гана эса Панамани 1:0 ҳисобида енгди.