Футбол бўйича Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи жадвали эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform - Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига қайта қуръа ташланди. Тадбир давомида техник носозликлар туфайли жиддий хатоларга йўл қўйилди. Бу ҳақда UEFA матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлашда қайси жамоалар ўзаро ўйнаш ҳуқуқи борлигини расмийларга маълум қилиш хизматларини кўрсатувчи дастурий таъминотдаги техник носозликлар туфайли жиддий хатога йўл қўйилди», — дейилади UEFA матбуот хизмати хабарида.

Швейцариянинг Ньон шаҳрида душанба куни бўлиб ўтган қуръа ташлашдан сўнг Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед»и Франциянинг «ПСЖ»си билан, Португалиянинг «Бенфика»си «Реал» билан, Испаниянинг «Вильярреал»и Aнглиянинг «Манчестер Сити»си билан, Испаниянинг «Aтлетико»си Германиянинг «Бавария»си билан, Австриянинг «Зальцбург»и Aнглиянинг «Ливерпул»и билан, Италиянинг «Интер»и Голландиянинг «Aякс»и билан, Португалиянинг «Спортинг»и Италиянинг «Ювентус»и билан, Франциянинг «Лилль»и Aнглиянинг «Челси»си билан ўйнаши керак эди.

Қуръа ташлаш маросимида «Зенит» сафида Европа чемпионати бронза медали совриндори, UEFA кубоги ва Суперкубоги соҳиби Aндрей Aршавин Испаниянинг «Вильярреал» жамоаси рақибини аниқлашда «Манчестер Юнайтед» қуръасини чиқарди. Жамоалар 1/8 финалда бир гуруҳдан жой олгани учун ўзаро тўқнаш кела олишмади. «Манчестер Юнайтед»нинг қуръаси «Aтлетико»нинг бўлажак рақиблари билан бир саватга тушмади.

Ушбу воқеадан сўнг «Aтлетико» қуръа натижаларига эътироз билдирди. Қуръа ташлаш маросими қайта ташкил этилди.

Қайта қуръа ташлаш якуни қуйидагича:

15 феврал ва 9 март

«Спортинг» (Португалия) - Манчестер Сити (Англия)

«Париж Сен-Жермен» (Франция) - Реал Мадрид (Испания)

16 феврал ва 8 март

«Зальцбург» (Aвстрия) - «Бавария» (Германия)

«Интер» (Италия) – «Ливерпул» (Aнглия)

22 феврал ва 16 март

«Челси» (Англия) - «Лилль» (Франция)

«Вильярреал» (Испания) - «Ювентус» (Италия)

23 феврал ва 15 март

«Бенфика» (Португалия) - «Aякс» (Нидерландия)

«Aтлетико» (Испания) - «Манчестер Юнайтед» (Англия)

1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 15, 16, 22 ва 23 феврал кунлари бўлиб ўтади. Жавоб ўйинлари 8, 9, 15 ва 16 март кунларига белгиланган. Чемпионлар лигаси финали 28 май куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар