Футбол бўйича Чемпионлар лигаси: «Бавария» ва «Ливерпуль» чорак финалга чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Футбол бўйича UEFA Чемпионлар лигасининг чорак финалига икки жамоа йўл олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Германиянинг «Бавария» жамоаси ўз майдонида Австриянинг «РБ Зальцбург» клубини 7:1 ҳисобида мағлуб этди. Англиянинг «Ливерпуль» клуби ўз майдонида Италиянинг «Интер» клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Биринчи ўйинда «Бавария» ва «Зальцбург» 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, «Ливерпуль» «Интер»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳар икки ўйин натижасига кўра, «Бавария» ва «Ливерпуль» чорак финалга йўлланмани қўлга киритди.

Энди 9 март куни «Реал Мадрид» (Испания) ва «ПСЖ» (Франция) (биринчи ўйин 0:1), «Манчестер Сити» (Англия) ва «Спортинг» (Португалия) (биринчи ўйин 5:0) жамоалари тўқнаш келишади.

Шунингдек, 15 март куни «Манчестер Юнайтед» (Англия) ва «Атлетико Мадрид» (Испания), «Аякс» (Голландия) ва «Манчестер Сити» (Англия) жамоалари ўйнайди.

16 март куни ўз майдонида «Ювентус» (Италия) ва «Вильярреал» (Испания), «Лилль» (Франция) ва «Челси» (Англия) жамоалари ўйнайди.

Фото: Liverpoolfc.cоm

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар