09:48, 23 Июль 2021 | GMT +5
Фуқаролар қанча миқдордаги товарларни Ўзбекистонга божхона тўловларисиз олиб кириши мумкин
TASHKENT. Kazinform- Фуқаролар қанча миқдордаги товарларни Ўзбекистонга божхона тўловларисиз олиб кириши мумкин? Бу ҳақда хабар беради Kazinform Ўзбекистон Адлия вазирлиги telegram-каналига таяниб.
Жисмоний шахслар қуйидаги миқдорлардаги товарларни божхона тўловларини тўламасдан Ўзбекистонга олиб кириши мумкин:
Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари божхона чегаралари орқали олиб ўтишда – 2 000 АҚШ доллари;
Ўзбекистон Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 1 000 АҚШ доллари;
Ўзбекистон Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 300 АҚШ доллари;
халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – бир календарь чорак мобайнида 1 000 АҚШ доллари;
халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – 100 АҚШ доллари.