Франция разведка хизматлари Париждаги 2024 йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимини бекор қилишни тавсия қилмоқда
PARIS. Kazinform - Франциянинг Ички хавфсизлик Бош бошқармаси (DGSI) республика Ички ишлар вазирлигига Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимини дарё бўйида ўтказишдан бош тортиш ва иштирокчилар хавфсизлигига юқори таҳдид туфайли "В режаси"га ўтишни тавсия қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Москва яқинидаги «Крокус сити холл»да содир этилган теракт фонида Францияда террорчилик хавфи максимал даражага кўтарилди. Франция разведкаси Марказий Осиёдан келганларни текширишни кучайтирди.
Аввалроқ Франция қуруқликдаги қўшинлари бош штаби бошлиғи Пьер Шилль Франция Париждаги Олимпиада ўйинларини қўриқлаш учун фойдаланиладиган ҳарбий контингентни 20 минг кишига етказишини маълум қилганди. Унинг аниқлик киритишича, ҳарбийлар бутун мамлакат бўйлаб Олимпия машъаласи эстафетаси иштирокчиларига ҳамроҳлик қилади.