10:30, 26 Июль 2023 | GMT +5
Франциянинг «Ланс» клуби ўзбек футболчисини сотиб олди
TASHKENT. Kazinform - Францияниг «Ланс» клуби «Энергетик-БГУ»дан Абдуқодир Ҳусановни сотиб олди. Бу трансфер расман эълон қилинган. Ҳимоячи янги жамоасида 25-рақам остида тўп тепади. Бу ҳақда Kazinform sports.uzга таяниб хабар беради.

«Transfermarkt» портали маълум қилишича, Ҳусанов ташрифи «Ланс»га 100 минг еврога тушган. Айни пайтда унинг трансфер нархи 400 минг еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, «Ланс»ни олдинда «Вольфсбург» ва «Манчестер Юнайтед»га қарши ўртоқлик баҳслари кутиб турибди.