Францияда стол тенниси бўйича ўтказилган турнирда қозоғистонлик спортчи олтин медални қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Мец шаҳрида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасида WТТ Yoth Contender турнири якунланди. 15 ёшгача бўлган тоифада қозоғистонлик спортчи Алан Қурманғалиев ғолиб чиқди, деб хабар беради Kazinform Оlympic.kzга таяниб.

Алан Антон Дерлукдан (Украина) 3:0, Рарес Куэсдиндан (Руминия) 3:1, Рафаэль Кабрерудан (Доминикан) 3:0, Ли Чонгмокдан (Корея) 3:1, Рафал Формелдан (Польша) 3:1, Натан Ламудан (Франция) 3:0, Флавен Котонадан (Франция) 3:1 устуне келди ва биринчи ўринни эгаллади.

19 ёшгача бўлган ёш тоифасида Санжар Жубанов кичик гуруҳни тарк этиб, 1/32 финалга чиқди. Унинг кўрсаткичлари қуйидагича: Бенжамин Пигготт (Англия) 3:0, Вон Ян Кай Энди (Сингапур) 3:2, Сохан Жозеф Жиль (Франция) 2:3, Девид Бесса (Португалия) 1:3.


Сўнгги хабарлар
telegram