Франция Google ва Amazon компанияларига жарима солди

LION. EURONEWS - Kazinform – Франциянинг информатика ва фуқаролик эркинликлари бўйича комиссияси Американинг Google ва Amazon интернет-компанияларига фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ўз ичига олган cookie -файлларни уларнинг розилигисиз фойдаланганлиги учун жаримага тортди. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга асосланиб хабар беради.
None
None

«Google» 100 миллион евро ва «Amazon» 35 миллион евро миқдорида жаримага тортилди. Франция қонунларига кўра, интернет-сайтлар фойдаланувчиларга сайтда cookie -файллар орқали маълумотлар йиғилаётганлиги тўғрисида хабар беришлари ва ушбу маълумотларнинг қайси мақсадда йиғилишига аниқлик киритишлари шарт. Қоидага кўра, интернетда реклама хабарларини жойлаштирадиган интернет компаниялари ушбу файллар орқали маълумот олишади. cookie -файллар фойдаланувчининг қайси сайтларга кириши ҳақида маълумотни, унинг қизиқишлари ва сўровлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилишига имкон беради.

Сўнгги хабарлар