FlyArystan иккита А320cео самолётини ижарага олади
ASTANА. Кazinform – “Эйр Астана” ҳаво компанияси Pratt&Whitney компанияси билан тўлов бўйича келишувга эришди.

Даромадлари ва флоти бўйича Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидаги энг йирик авиакомпаниялар гуруҳи бўлган «Эйр Астана» GTF neo двигателларининг мавжудлиги билан боғлиқ гуруҳ фаолиятига таъсир қилувчи масалалар бўйича Pratt&Whitney билан тўлов ва бошқа ёрдам олиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилади. Гуруҳнинг Pratt & Whitney билан келишуви, жумладан, узоқ муддатли техник хизмат кўрсатиш шартномалари харажатлар муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради ва ушбу муаммоларни доимий равишда ҳал қилиш бўйича гуруҳнинг мустаҳкам операцион ташаббусларини тўлдиради”, — дейилади компания баёнотида.
Бундан ташқари, "Эйр Астана" IAE компанияси билан олтинчи захира PW1100 двигателини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Гуруҳнинг двигатель носозликларини камайтириш режасига мувофиқ, ушбу двигателни етказиб бериш 2024 йилнинг апрелига мўлжалланган.
“FlyArystan самолётлар паркини ривожлантириш бўйича аввал эълон қилинган режага қўшимча равишда, 2025 йилнинг биринчи чорагида етказиб бериш шарти билан иккита А320cео самолётини ижарага олиш бўйича шартнома тузди”, — дея таъкидлайди «Эйр Астана».