13:10, 13 Март 2024 | GMT +5
Флоридада қайиқдан қулаган пенсионерни тимсоҳ тишлаб олди

ABC News телеканали хабарига кўра, Миллий боғлар хизмати 68 ёшли эркак қайиғи ағдарилиб кетган пайтда дам олиш учун елканли қайиқда бўлганини айтди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у қирғоқ томон сузиб кетган, бироқ тўсатдан сув остида қолган.
Миллий боғ хизмати инспекторлари дарҳол «Фламинго» искаласига етиб келишди. Улар оёғида йиртилган яраси бўлган эркакка биринчи ёрдам кўрсатди. Шундан сўнг жабрланувчи шифохонага етказилган, унинг аҳволи барқарор деб баҳоланяпти.
Миллий боғ мутахассислари ҳодисани ўрганяпти ва ҳатто, тимсоҳ-одам ўзаро муносабат режасига амал қилинишини таъминлаш учун тимсоҳни кузатяпти.